Бугун Давлатобод туманидаги “Афсоналар водийси” тематик паркида ҳам Наврўз сайли бўлиб ўтмоқда.

Ҳудудда бетакрор ва мафтункор баҳор нафаси уфуриб, Наврўз шукуҳи кезиб юрибди. Сайил иштирокчилари эса бу ердаги концерт дастурлари, турли кўргазмаларни завқ билан томоша қилмоқдалар. Ҳаммадан болажонларнинг қувончи чексиз. Турли туман замонавий атракционлар улар хизматида.

Ушбу тематик паркда вилоятдаги Олий таълим муассасалари, Давлатобод ҳамда Янги Наманган туманлари меҳнат жамоалари томонидан турли кўргазмалар ташкил этилди.

Сайилда Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис сенати аъзоси Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида секторлар, ҳуқуқни мухофаза этувчи идоралар раҳбарлари, вилоят жамоатчилиги вакиллари ҳам қатнашдилар.

Наманганда Наврўз шодиёналари шоду-ҳуррамлик билан ўтяпти.

Барча юртдошларимизни Наврўз сайилларига чорлаймиз!