Аввало, Сизларни 2022/2023 ўқув йилини муваффақиятли якунлаётганликларингиз билан самимий табриклайман.

Бугун Мустақил Республикамизнинг барча умумий ўрта таълим мактабларида ўқув йили якунланиб “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилмоқда.

Мазкур тадбир иштирокчиларида ўзгача хаяжон, айниқса, мактабни тамомлаб мустақил ҳаётга қадам қўяётган 11-синф битирувчилари учун энг унутилмас лаҳзалардан биридир.

Бугунги кунда туманимиздаги умумтаълим мактабларининг 11-синфларини 1613 нафар ўқувчилар битириб мустақил ҳаётга қадам қўймоқда.

Ўйлайманки, мактабни битираётган азиз фарзандларимиз келгусида ўзларининг иқтидор-лари, қобилиятлари, меҳнатлари билан жамиятда муносиб ўринларини топадилар.

Мустақиллик йилларида ёш авлодни баркамол, етук инсонлар бўлиб етишишлари йўлида “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда бир қатор Фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Биргина Давлат умуммиллий Дастурининг қабул қилиниши мактабларда таълим сифати ва шароитларни тубдан яхшиланишига омил бўлди.

Ҳурматли тадбир иштирокчилари!Бугун том маънода юртимизда ўқитувчи халқ эътибори ва эъзозида, мактаб таълими давлат сиёсатининг бош мақсадига айланди десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Хозирги кунда туман ва маҳаллаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, янги ўқув йилидан ҳар бир мактабда 2 та тил ўргатиш ва ўқувчиларни мактабнинг ўзида 64 хил ишчи-касбларга ўрга-тилиши бўйича тегишли тайёргарлик тадбирлари олиб борилмоқда.Яқиндагина янгиланган конститусиямизнинг 4 та 50, 51, 52, 53-моддалари айнан таълим тизимига қаратилганлиги, мактабгача таълим, нодавлат таълим, инклюзив таълим йўналиш-ларининг конститусияга киритилганлиги, ўқитув-чининг қадр-қиммати ва шаънини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлигини таъминлаш конститусия билан давлат зиммасига юклатилганлиги таълимни ривожлантиришда халқ хохиш иродаси ва давлат сиёсати ҳамоханг эканлигини билдиради. Давлатобод туманида 147 нафар 11-синф битирувчилари муддатидан аввал хорижий ва юртимизнинг нуфузли олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиндилар.

Сизларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади.

Халқимизнинг ана шундай юксак ишончига доимо муносиб бўлинг!

Сизларнинг ўз олдингизга юқори мақсадлар қўйиб, вақтингизни беҳуда ўтказмай, доимо билим ва кўникмаларингизни ошириб боришингиз, янги касб-ҳунарларни эгаллашингиз ва энг асосийси ўз мақсадингиз сари тинмай ҳаракат қилишингиз албатта келгусидаги муваффақиятларингиз гаровидир.

Ўрганиш, изланиш ва интилишдан асло тўхтаманг!

Сизларни мактаб таълимини муваффақиятли тугатганингиз билан яна бир бор самимий табриклайман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, ишда ва ўқишда, шахсий ҳаётда катта ютуқ ва омадлар тилайман.

Мустақил ҳаёт сари ташлаётган илк дадил қадамингиз қутлуғ ва муборак бўлсин!

Еътиборингиз учун рахмат!